"Олтин Гепард" - II Тошкент халқаро кинофоруми
Новости культуры
30 сентябрдан 5 октябрга қадар пойтахтимизда Фонд Форум томонидан "Ўзбеккино" миллий агентлиги кўмаги остида ташкиллаштирилган Иккинчи «Олтин гепард» Тошкент Халқаро кинофоруми нуфузли халқаро ҳакамлар иштирокида танлов асосида ўтказиб келинмоқда. «Олтин гепард» Тошкент халқаро кинофорумида тўлиқ метражли, қисқа метражли ва анимацион фильмлар танловга киритилган.
«Олтин гепард» Тошкент халқаро кинофоруми «ХХI аср тамаддунлари: маданиятлар мулоқоти» шиорига бағишланган бўлиб, ушбу мавзу лойиҳанинг асосий ғоясини ифодалаб беради. Кинофорумнинг бу йилги мавзу йўналиши — «Яширин уйғунлик ошкорасидан кучлироқ» дея танланди. Бу қадимги грек файласуфи Гераклит Эфесскийга тегишли фикр бўлиб, ташкилотчиларнинг айтишларича, бу йилги «Олтин гепард» лойиҳасининг моҳиятини очиб беради. Яширин уйғунлик — ҳар қандай ҳодиса ва тушунчанинг мазмун-моҳиятини ташкил этади. Кинофорумда намойиш этиладиган муаллифлик киноси яширин уйғунликнинг бир намунасидир.