avatar
Куч
3137.97
Рейтинг
+1158.71

Умарова Нигора Ахмаджоновна

Мақолалар

Имена победителей конкурса "Женщина года"-2012 и гранты для предпринимателей.

Ватан учун яшайлик


Вчера, 6 декабря в ресторане «Уммон» состоялось награждение победителей грантовых предпринимательских программ Общественного Фонда «Мехр нури». Также шла церемония награждения победительницы Национального конкурса «Женщина года», ежегодно проводимого РОО «Женское собрание». «Женщиной года» стала Насиба Рахматуллаевна Нурова (1963 г. р.) - жительница Кашкадарьинской области, директор фермерского хозяйства ООО «Эльдорбек, Аброржон Лукмонович», мать шестерых детей.
Также в этот день благодарственные сертификаты от организаторов получили спонсоры благотворительной акции Фонда Форума, РОО «Женское собрание», Фонда «Мехр нури», Фонда поддержки социальных инициатив «1000 свадеб и 1000 суннат-туй».

Ўзидан кетиб қолган "ўзлик"

Блог им. Nurjahon


Меҳмондўст халқмиз, шундай эмасми, бироқ ортиқча исрофгарчиликка йўл қўйиш бизга ярашадими?!..
Шу ўринда шоир Эркин Воҳидовнинг,
Мева берма болангга,
Асра амма-холангга.
Маҳкам беркит, яшавор,
Қорайтириб ташлавор,- шеърини эслашгина кифоя.

Эртаклар оламига икки соатлик сайёҳат

Окно в мир
   Янги йил байрами олдидан инсон қандайдир бир мўъжизани кутади. Хаёлан болалигига сайёҳат қилади: Қор маликаси, Қарсилдоқча(шелкунчик), Аёз бобо, эртак қаҳрамонлари…


  Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматининг таклифига биноан элчихона биноси  ҳовлисида ташкил этилган Рождество бозорига ташриф буюрдик.  Икки соатлик вақт мобайнида ўзимни юртимиздаги мўъжаз гўша орқали Европага — эртакчи ака-ука Гриммлар мамлакатида сайёҳат қилаётгандек ҳис қилишга аҳд қилдим. Демак, тасаввуримдаги эртакнамо сайёҳатим бошланди.

Imkoniyati cheklangan kishilar kuniga bag'ishlangan tadbir

Блог им. Nurjahon
Alisher Navoiy nomidagi O'zbekiston Milliy Kutubxonasi, «Kelajak Ovozi» Yoshlar Tashabbuslari Markazi, Birlashgan Millatlar Tashkiloti Taraqqiyot Dasturi va Birlashgan Millatlar Tashkiloti Ko'ngillilarining «O'zbekistonda Ijtimoiy innovaciyalar va ko'ngillilik» qo'shma loyihasi hamda Birlashgan Millatlar Tashkiloti Taraqqiyot Dasturining «Bandlikni ta'minlash uchun Ijtimoiy sheriklik» loyihasi bilan imkoniyati cheklangan kishilar uchun ijtimoiy-ma'rifiy tadbir tashkil etildi. Tadbirga ijtimoiy korxonalarda faoliyat olib borayotgan imkoniyati cheklangan shaxslar, tadbirga qiziqqan barcha imkoniyati cheklangan shaxslar, va ko'ngillilar taklif etiladi.
Barcha tadbir ishtirokchilari O'zbekiston Milliy Kutubxonasiga maxsus transport vositasida olib kelindilar.
Tadbir doirasida Kutubxonaning ular uchun mo'ljallangan va o'zga zallari bo'ylab tanishtiruv jarayoni, O'zbekiston nogironlar futbol jamoasi bilan uchrashuv, konsert dasturini o'tkazish rejalashtirilgan.

Ba'zan sog'lom odamlar o'zlariga berilgan yetarli imkoniyatdan foydalana olmay, yetti muchchasi sog'ligiga noshukurlik qilishadi. Bu insonlar esa qat'iyat ilan o'z imkoniyatlaridan samarali foydalanishga astoyidil intilishadi.


Ўрта Осиё лўлилари (2-қисм)

Блог им. Nurjahon
Ҳозирда от мусобақаларини ўтказиш оммалашган. Раққоса ва қўшиқчилари кўпроқ қабиладошларининг тўй маросимларида ёки гулхан атрофидаги йиғинларда чиқиш қилишади. Театр санъати деярли унутилган.
Иккала этнографик гуруҳ менталитети ўхшашлиги ҳамда маиший ҳаёти — уларнинг умумий белгисидир. Масалан, лўлиларнинг бўз капалари Европа лўлилари капалари билан жуда ўхшашдир.

Туркистон ўлкасининг туб жой ва кўчманчи аҳолиси ҳуқуқлари йўқ. Ярим кўчманчи турмуш тарзида кун кечирувчи камбағал халқ аҳволига доимо сабр ва тушуниш билан муносабатда бўлган. Ўтган даврда лўлиларга берилган ҳуқуқлардан бири, ҳосил йиғиб олингач қолган ҳосилни ёки бошоқни териб олиш имконини бериш эди.   

Ўтган асрнинг 20-йилларида ҳудуддаги лўлилар ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тартибга солувчи бир қанча ҳаракатлар амалга оширилди. Ўзбекистон ҳудудида яшовчи Марказий Осиё лўлилари сони аниқланди: 1918 нафар эркак ва 179 нафар аёл. Айрим этнографларнинг фикрича, бу рақамлар жуда камайтириб кўрсатилган. Лўли аҳолининг бир қисми сўзлашув тили бўйича тожикларга, бошқа бир қисми эса бошқа аҳоли гуруҳларига қўшиб юборилган бўлиши керак. Ҳамма сўров ўтказилган лўлилар тожик тилидан ташқари ўзбек тилида бемалол ва қисман рус тилида гаплаша олишган.

Ўрта Осиёлик лўлилар (1-қисм)

Блог им. Nurjahon
   
Ўзларини  муғат деб номлашади. Самарқанд ва Сурхондарё вилояти лўлилари ўзларини баъзида мўлтони деб ҳам аташади. (Покистоннинг шимолий-ғарбидаги  Мўлтон номли шаҳар номидан келиб чиқади) Лўли ҳалқининг этнографик гуруҳи. Асосан Ўзбекистон ва Тожикистонда истиқомат қилишади. Тиллари  бир неча  лўли  рома тили сўзлари қўшилган тожик тилидан фойдаланишади. Мазҳаблари — мусулмон суннийлардир.  

Ўрта Осиё лўлилари Ўзбекистонда:                     

1926 й  3 710
1979 й.  12 581
1989 й.  16 397
2000 й.  5 000

Ўрта Осиё лўлиларининг ушбу ҳудудларда пайдо бўлиш вақти аниқ бўлмасада, лекин Ҳиндистондан уларни турли йўналишлари бўйича ҳаракатлари  эрамизнинг 1-асрига бориб тақалади.

Амир Темур даврида Самарқандда уларнинг шаҳардаги алоҳида маҳаллаларга келиб ўрнашганлиги тўғрисидаги лўлилар ёзувлари сақланиб қолган.

Зрелая личность по А. Маслоу

Блог им. Nurjahon


А. Маслоу полагал, что такие личности составляют около 1% населения и являют собой образец психологически здоровых и максимально выражающих человеческую сущность людей.

1. Более адекватное восприятие действительности, свободное от влияния актуальных потребностей, стереотипов, предрассудков, интерес к неизведанному.

Оналик ва болалик тимсоли

Блог им. Nurjahon
Ушбу дунёга келмаган норасиданинг ҳайкали Словакияда жойлашган. Фарзанднинг соғлом бўлиб дунёга келиши унинг онаизорига боғлиқ.
Истар эдикки, бу каби огоҳлантирувчи ҳайкаллар шифохоналарнинг аёллар маслаҳатхонаси бўлимлари олдида туришини...

Xоссагўйлар-дори сотиш билан шуғулланувчилар одоби

Блог им. Nurjahon
Халқимизда, «Ишинг ҳеч қачон шифокорга тушмасин»,- деган гап бор. Бунинг замирида «тананг дард кўрмасин», «соғ бўлгин» мазмуни англанади. Тўғри-да, дори сотиб олиш учун ҳам фалон пул кетади. Бир дорихонадаги дори иккинчи дорихонада минг-икки минг қимматроқ бўлади. Айнан бир дорининг таннархини ўзга дорихонада бошқа нархда кўрасиз.
Ҳазрат Алишер Навоий даврида яшаб, ижод этган Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Футувватномаи султония ёхуд жавонмардлик тариқати» китобини варақлаб туриб, хоссагўйлар, яъни дори сотиш билан шуғулланувчиларга оид бўлган қуйидаги фикрларга дуч келдим. Даврлар оша ўз аҳамиятини йўқотмаган сўзлар.
 Хоссагўйлар, яъни дори сотиш билан шуғулланувчилар қуйидаги 7 одобга риоя қилишлари шарт:
1) Дори сотувчи одам мл-мулк ортиришни ўйламаслиги керак, аксинча, унинг мақсади одамларга фойда келтириш бўлсин;
2) Сўзлари ва феъли яхши бўлсин;
3) Ёлғон гапирмасин ва одамларни алдамасин;
4) Дориларга инсоф билан нарх қўйсин;
5) Бемор одам дорига пул тополмаса, уни қарзга бериб турсин;
6) Дорихонада сўкинмасин, фаҳш сўзлар гапирмасин;
7) Таъқиқланган ишларга қўл урмасин (масалан, ароқ ичмасин).

Рўёбсиз орзулар ҳайкали (3)

Блог им. Nurjahon
Сервантес эса йирик шахс ва улуғ санъаткор бўлгани боис ҳақиқатни асил қиёфасида кўра билишга ва тасвирлашга ўзида куч ва маҳорат топа билди. Негаки, чўпдай озғин, ғарибона қуролланган ўзидан-да ночорроқ қирчанғи отга суворий бўлиб, дунёда адолат ўрнатиш учун сафарга чиққан, барча оламшумул ғалабаларини хаёлида яратган маликаси Дулсиния Табосскаяга нисор этишни кўзлаган, оқибатда ҳаммага кулгу бўлган телба рицар аслида инсон қалби, шафқатсиз ҳаётдан зада идеал дунёси эканини фақат Сервантесгина тан олиши мумкин эди. Инчунун, калтаклангани, ҳақоратлангани, кулгуга қолганига қарамай, қайта-қайта сафарга отланган Дон Кихот сингари ҳар бир инсон мағлубиятлар нақадар кўп бўлмасин, орзу қилишдан чарчамайди. Ҳар қандай ўқувчи Дон Кихотни бошқачароқ кўришни, роман персонажлари сингари бу телбани ҳақорат ва калтакларга кўмиб ташлашни истайди, лекин айни пайтда юрагидан кўз ёши ва қон силқиётганини ҳис  қилади. Чунки у ғамгин қиёфа, телбанамо рицар устидан эмас, ўз орзулари устидан ўз қалби устидан кулаётганини ногаҳон англаб қолади. Шу боис роман нақадар бемаъни, зерикарли туюлмасин унинг мутолаасига тийиқсиз бир эҳтиёж сезади.

Рўёбсиз орзулар ҳайкали (2)

Блог им. Nurjahon
Мигель де Сервантес Сааведра ҳаёт йўли (1547-1616) аксарият ижодкорлар ҳаёт йўлидан ўта машаққатли, фожиаларга тўлалиги билан фарқ қилади. Мадрид яқинидаги Алькала де Энарес деб аталувчи мўъжаз шаҳарчада асли дворянин, аммо тирикчилик важидан табиблик билан шуғулланаётган қашшоқ бир оилада дунёга келган чақалоқ Мигель ҳали қисмат унга қандай туҳфалар тайёрлаб қўйганидан бехабар эди. қашшоқлик тамғаси уни ҳаёт томон қўйган илк қадамлариданоқ таъқиб эта бошлади. У айнан йўқчилик боис бошланғич билимларни мукаммал эгаллай олмади. Гарчи ўзининг тиришқоқлиги, саховатпеша зиёли замондошларининг ҳаминқадар кўрсатган ёрдамлари эвазига адабиёт ва театр соҳасидаги билимидан бироз қониқиш ҳосил қилган бўлса ҳам, 21 ёшли Мигель тирикчилик учун кардинал Аквавига мулозим бўлиб Римга жўнаб кетишга мажбур бўлди. Лекин бундай хизмат уни қониқтирмади. Оқибат, испан қироли Филипп 2 қўшинлари сафига кўнгилли аскар бўлиб ёлланди. Келажагини жанговар сафарлар, жангу-жадаллар эвазига таъмин этмоқчи бўлди. Бу йўлда бемисл қаҳрамонликлар кўрсатди. Чап қўлидан яраланиб, ногирон бўлиб қолди. Жанг суронлари босилиб, 27 ёшли Мигель ватанига қайтиш чоғида денгиз ҳароқчиларига асир тушади. Беш йил маҳбуслик машаққатини тортади. Бу орада бир неча бор қочишга уринади. Аммо ҳар сафар қўлга тушади, итоатсизлиги учун қаттиқ жазоланади. Ниҳоят, 1880 йилда дўстлари уни катта пул эвазига асирликдан озод қиладилар. Ватан йўлида машаққат тортган, асирликнинг бемисл азобларини кўрган, жасурлиги учун Неополь вице-қиролининг махсус тавсия қоғозига эга бўлган  яримжон аскарни она тупроқ хушламайгина қарши олади. Асир тушгунга қадар Рим ва Неополда бир муддат яшаб, итальян тилини ўрганган италия гуманист адиблари асарларидан илҳомланиб қалбида ёзиш иштиёқи пайдо бўлган ижодкор она юртида яна қашшоқлик балосига дучор бўлади. Шон-шуҳрати йўлида жон фидо қилган-Ватани уни одам қаторида кўрмайди. Оқибатда у ижодкор зоти учун ўта фожиали ва ҳақоратли бўлган қисмат ўйинини-тирикчилик учун ёзиш азобини татиб кўришга мажбур бўлади. Лекин  бундай асарлар унга на шуҳрат, на моддий фаровонлик беради. Аксинча, қашшоқлиги ва изтиробларини оширади. Тирикчилик учун давлат молия хизматига кирган Сервантес бундан-да оғирроқ зарбага учрайди. Бир сафар товламачи банкир катта пулга тушириб кетса, кейинги гал унинг ўзи йирик камомадга йўл қўяди. Шунга ўхшаш молиявий йўқотишлар боис у уч марта қамоққа тушади.

Рўёбсиз орзулар ҳайкали (1)

Блог им. Nurjahon
«Одамнинг идеал дунёси ва реал дунё  учрашган нуқтада фожиа — Ҳазрати Инсон фожиаси майдонга келади»

Ғарб уйғониш адабиётининг йирик вакилларидан бири Сервантес ижоди, хусусан, унинг дунёга машҳур  «Дон Кихот» асари жаҳон адабиётшунослари томонидан кўп ўрганилган. Аммо бу йўлдаги тадқиқотлар ҳамон давом этмоқда ва ўйлашимча, Сервантес ижодини ўрганиш жараёни асло тўхтамайди, ҳар бир давр унинг «Дон Кихот» асаридан ўзи учун муҳим бўлган нарсани кашф этади. Бошқача айтганда, бу ғамгин қиёфа рицар асрлар оша қайта туғилаверади, янги аср кишисига айланаверади.

Ҳақиқатан ҳам, бу асарни ҳар қайси давр, жамият, муҳит ва шахс ўзича талқин этиб келади. Роман ёзилган даврдан бошлаб ҳалигача «Дон Кихот» Ўрта аср Европа рицар романларига пародия ўлароқ ёзилди, деган фикр етакчилик қилади. Бунга кўра, авантюр сюжет, фантастик элементлар ва романтикадан иборат рицар романлари «Дон Кихот» дунёга келган вақтдан бошлаб ўқувчи олдидаги мавқеини йўқотди. «Дон Кихот» анъаналар гирдобида меровланиб қолган ўқувчи тафаккурида фавқулодий инқилоб ясади. Бошқа бир талқинга кўра, Сервантес рицар романига хос шакл воситасида чуқур ижтимоий мазмунни ифодалаган, ўзи яшаган тузум, давлат сиёсати, Уйғониш арафаси Испаниясига хос чиркин муҳитни танқид остига олган. Бир тоифа ижодкорлар Дон Кихот тимсолида романтизм эстетикасига қаратилган найзани кўрсалар, бошқалар асарни бутунича танқидий реализмга нисбат берадилар, баъзилари эса жаҳонгашта рицар шахсиятидаги чигалликлардан ақллари шошганини  эътироф этадилар.  ХХ асрнинг биринчи чорагида бадиий асар эстетикаси ва ижодкор психологияси билан шуғулланган Сервантеснинг ватандоши Ортега-и-Гассет ўзининг «Дон Кихот» (1910) деб номланган тадқиқотида бу образ воқеликни модернистик талқин этишнинг илк намунаси эканлигини айтади. Шунингдек, ижод аҳли ўртасида бир қадар комизмга йўғрилган, аммо рационал мағиздан холи бўлмаган  «Дон Кихот-ашаддий китобхон», деган фикрлар ҳам юради. 

Сувнинг мўъжизаси (2)

Блог им. Nurjahon
Тадқиқотлар натижасида сувни энг гўзал шаклга келтирадиган сўзлар «муҳаббат» ва «миннатдорчилик», энг ҳунуклаштирадиган сўзлар эса «нафрат» ва «лоқайдлик» сўзлари экани аниқланган. Демак, 70% идан кўпроғини сув ташкил этган одам ўзига нисбатан кўрсатилган меҳр- муҳаббат боис яйраб-яшнайди. Фаолиятидан миннатдор бўлсалар қалби қувончга тўлади, яшаради, соғлиги яхшиланади, руҳи кўтарилади. Бундан келиб чиқадики, инсон нафақат руҳий-маъанвий жиҳатдан, балки кимёвий тузилиши нуқтаи назаридан ҳам эзгуликка, эзгу ниятга мойил қилиб яратилган. У қанчалар ёвуз одам бўлмасин ёвузлик уни қаритади, қуритади, эзгулик эса яшнатади. Бир қарашда ўзгаларнинг ёмонликларидан жабрдийда инсон, айни пайтда жафокор ҳам. Демакки, инсоният таназзули ҳам, камолоти ҳа маълум даражади сув воситасида амалга ошади. Аниқ айтганда, сувга Яратган томонидан шундай вазифа юкланган. 

Емато ва бошқа олимлар тажрибасида сувнинг наинки «эшитиши», балки «кўриш» ва «ҳис қилиш» қобилиятига ҳам эга экани маълум бўлган. «Сувнинг айтганлари» китобида фақат овоз воситасида эмас, ёзув, фикр, туйғу  воситасида муайян шаклни олган сув кристаллари хусусида сўз юритилади. Масалан, дунёдаги тўртта динни ифодаловчи сўзлар қоғозга ёзилиб,  тажриба пробиркасига ёпиштирилганда сув молекуласи у сўзларни «ўқиган» ва дарҳол уларга муносабат билдирган. Айниқса «ислом» сўзини «кўрган» сув ажойиб кристалл шаклини олган.

Сувнинг мўъжизаси (1)

Блог им. Nurjahon
Ўз моҳиятидан чекинмаган ҳар қандай илм, шубҳасиз Оллоҳга олиб боради. Бундай илмларга нисбатан «диний» ёки «дунёвий» истилоҳларини қўллаш ўринсиздир. Негаки, моҳиятига муосиб илм бундай чегараларни билмайди. Ва, айнан, моҳиятига мослиги билан муайян тузум, жамият, миллатга эмас, умуминсониятга хизмат қилади. Бундан бир неча йил муқаддам  япон олими Масару Емото томонидан амалга оширилган кашфиёт ХХI асрга қадам қўймиш башарият келажаги учун ўта муҳим феноменал кашфиёт бўлди десак, ҳаққоний фикрни ифодалаган бўламиз.

         Масару Емото тадқиқотлари  ҳар сония, ҳар дақиқа фойдаланаётганимиз, биз учун оддийгина ичимлик тушунчасини англатадиган сув ва унинг моҳиятида яширин сир-синоатларни очишга қаратилган.[1]          Япон олимининг узоқ йиллик  изланишлари натижасида  сувнинг борлиқ ҳаракати ва инсон ҳаёти учун  ўта муҳим аҳамият касб этиши, ичимлик, ёғин, ер ости заҳираси бўлиш сингари зоҳирий  функцияларидан ташқари, кўплаб ўта нозик ботиний функцияларга ҳам эга экани маълум бўлди. Бундай тажрибалар Ер шарининг турли бурчакларидан олинган сув намуналари устида ўтказилган. Бир томчи сув 100 та идишга бўлиниб, икки соат мобайнида музлатилган.  Сўнгра уларни махсус музлатгич камерали идишларга жойлаштирилган. Микрокристалл шаклини олган сув молекуласи микроскопик фотоаппаратлар ёрдамида суратга олинганда ғайриоддий мўъжизалар намоён бўла бошлаган.

"ИЧИНГДАГИ ДУШМАНДАН ҚЎРҚ" ёҳуд хориж телесериали бизга нима беради?

Блог им. Nurjahon
   Телевизион адабий жанрлар ичида телесериал, бугунги кунга келиб, энг оммабоп, таъсирчан, айни пайтда энг сердаромад соҳалардан бирига айланди. Интернет асри шитоби боис китоб мутолаасига вақт топа олмаётган одамлар ҳам телесериалларни оммавий тарзда томоша қиляптилар. Шу пайтгача бирор бадиий асарни ўзиники қилиб ўқимаган ота-оналар кейинги ўн-ўн беш йил ичида ўнлаб телесериалларни (етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган) оила аъзолари билан биргаликда кўриб чиқишга улгурдилар. Дастлаб Лотин Америкаси ва Европа халқлари ҳаётидан олинган, уларга хос аҳлоқ нормалари, маънавий ақидалар сингдирилган телесериаллар одамларни маҳлиё қилиб қўйди.  Ҳатто, ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, Марианна ва Луис Альберто, Гвадалупе ва Альфредо, Эсмеральда ва Хоссе Армандолар ҳаёт тарзига тақлидан «янги ҳаёт» бошлаган эркак ва аёллар пайдо бўлди. Айни пайтда эса турк («Ҳиноли қор», «Зерда», «Аччиқ ёлғон», «Алия», «Ишкомли уй»), Лотин Америкаси («Муҳаббат қаҳваси», «Клара», «Муҳаббат можароси», «Комила», «Ёлғон асираси») ва корея(«Қиш санатаси», «Ёз ифори», «Кўнгил риштаси», «Ёмғир симфонияси», «Хонаки эркак»каби) сериаллари миллатимиз қалбини эгалламоқдаки, тез орада ушбу сериал қаҳрамонларининг-да ҳаётдаги муқаллидлари пайдо бўлишига шубҳа қилмайман.

Руҳ ва жон манзили

Блог им. Nurjahon
Ирина ШИШЕНКОВА

  Биз ирқлар алмашируви рўй бераётган ғаройиб бир мавсумда яшаяпмиз. Заминимиз ўтмиши билан таниш одамлар  яхши биладиларки, биз — бугун ҳаёт завқини сураётганлар, ирқларнинг асоси бўлмиш V-, яъни арий ирқи вакиллари ҳисобланамиз. Ҳудуд жиҳатидан арий ирқининг I-Осиё бутоғида ҳаёт кечираяпмиз. Ушбу ҳудуд Аму ва Сир дарёлари оралиғидир.

Биздан кейин келадиган ирқ эса меруан номи билан аталади.

Эзотерик манбаларга кўра, янги ирқ кишилари: тўзимлилиги, назокатлилиги, дидининг инжалиги, нурафшонлиги ва самовий идрокининг тараққий этгани билан ўзига хос бўлади. «Меруаний» сўзи, этимологик жиҳатдан, қадим манбаларда самоват ва Ер маркази деб қайд этилган Меру тоғи билан боғлиқ. Инсон танасида бу қаҳрабо йўли — Сушминага, яъни нур қувватларимиз тўпланадиган марказ — чакрага   тўғри келади. Инсоннинг физик жисми негизида чакра вазифасини эндокрен безлари бажаради. Ҳар бир марказ ёки чакра ўз вазифаси, тебрниш даражаси, самовий соҳибу ҳомийлари, шунигдек, ўз очқич ноталари ва тилсимларига эга бўлади.

Эйнштейн билан иблисвачча (2)

Блог им. Nurjahon
Дино Буццати

(Ҳикоя)

Бир ой деганлари ҳижрондаги ошиқ учун қанчалар кўп муддат бўлса, ажалини кутаётган бечора учун сониядан-да қисқа экан. Сония нима бўпти бир нафас сингари шиддаткор ва аниқ. Мана у ўтди-кетди. Эйнштейн ваъдасига вафо қилиб, белгиланган жойга йўл олди. Ўша бензакалонка, ўша скамейка, унда «занжи» ўтирибди. Фақат бу сафар у комбинизони устидан ҳарбийлар камзулини кийиб олган: ахир ҳаво совиб қолган-да.

         -Мен келдим,-деди Эйништейн унинг елкасига туртиб.

         -Қалай, ишларингни битирдингми?

         -Йўқ, тугата олмадим,-оғир хўрсинди олим,-менга яна бир ой муҳлат бер! Қасам ичаман. Бу сафар тугатаман. Ишон, куну тун қулдек ишладим, барибир улгурмадим. Аммо арзимаган иш қолди.

         «Занжи» орқа ўгириб ўтирган ҳолатида елка қисди.

         -Сиз — Одам болалари, ҳаммангиз бир гўрсиз. Сизга мудом нимадир етишмайди. Сира бировдан миннаддор бўлмайсиз. Бир сония ортиқроқ яшаш учун тиз чўкиб оёқ ўпишга-да тайёрсиз. Баҳона топишни-ку қийиб қўясиз.

         -Мен қилаётган кашфиёт ўта мураккаб. Ҳали инсон зотига насиб этмаган…