avatar
Куч
3137.97
Рейтинг
+1158.71

Умарова Нигора Ахмаджоновна

Мақолалар

Поздравление посла США Джорджа Крола по случаю Дня независимости Республики Узбекистан

Окно в мир
От имени посольства и народа Соединенных Штатов Америки я хотел бы выразить искренние поздравления народу Узбекистана по случаю празднования двадцать первой годовщины суверенного, независимого государства.

За последние 21 год Узбекистан достиг больших успехов в поддержании своей независимости и развития в качестве суверенного государства. За эти годы Соединенные Штаты и Узбекистан создали прочные отношения на основе взаимных интересов и уважения.

Во время недавнего раунда ежегодных двусторонних консультаций в Ташкенте наши правительства обсудили пути расширения нашего взаимодействия в области науки, сельского хозяйства, образовательных обменов, торговли, сотрудничества в сферах безопасности и политики, а также прав человека.Соединенные Штаты всегда будут надежным партнером Узбекистану, поощряя и способствуя его дальнейшему развитию в сторону свободного, рыночного, демократического общества.

Позвольте мне воспользоваться этой возможностью, чтобы пожелать всему народу Узбекистана продолжительного мира, здоровья и процветания.

С Днём Независимости!

AҚШ элчиси Жорж Кролнинг Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табриги

Окно в мир
Суверен, мустақил давлатнинг йигирма бир йиллиги нишонланар экан, АҚШ элчихонаси ва Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Ўзбекистон халқига самимий табрикларимни йўллайман.

Ўтган йигирма бир йил ичида Ўзбекистон суверен давлат сифатида ўз мустақиллиги ва тараққиётини мустаҳкамлашда катта ютуқларни қўлга киритди. Бу йиллар давомида Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўзаро манфаатлар ва ҳурмат асосидаги кучли муносабатни барпо этди.   

 Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар чоғида ҳукуматларимиз фан, қишлоқ хўжалиги, таълимий алмашинув, савдо, хавфсизлик, сиёсий ҳамкорлик ва инсон ҳуқуқлари соҳалари бўйича биргаликдаги фаолиятни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилишди. Эркин, бозорга асосланган, демократик жамият йўналиши бўйича янада ривожланишини рағбатлантирган ва қўллаб-қувватлаган ҳолда, Қўшма Штатлар ҳар доим Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори бўлиб қолади. 

Ушбу имкониятдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига давомий тинчлик, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилашга ижозат бергайсиз.

Мустақиллик байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Буюк келажакка катта ишонч билан – “Келажак овози”нинг парвози

Янгиликлар
7 август куни Тошкент вилоятида «Келажак овози-2012» медиа-лагерининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Медиа-лагернинг ёпилиш маросими юзасидан ўтказилган матбуот анжумани бу йил кенг қамровли ўтказилиб, у Фонд Форумнинг йирик лойиҳаларига ва ҳамкорларига бағишланди. Матбуот анжуманида юртимиз ва хорижда фаолият олиб бораётган ОАВларининг 60 га яқин вакиллари,  Фонд Форум лойиҳаси ҳамда ҳамкорлик ташкилотларининг 200 га яқин иштирокчилари- таниқли санъаткорлар, ишбилармонлар, спортчилар- юртимизнинг нуфузли шахслари,  шунингдек, медиа-лагернинг қатнашчилари, қатнашдилар.  Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси васийлик кенгашининг  раиси Гулнора Каримова, лойиҳа иштирокчилари, жамоат арбоблари ҳамда ҳамкорлик ташкилотларининг вакиллари жавоб бердилар.

Поздравление посла США Джорджа Крола по случаю праздника Рамазан-хаит

Окно в мир
От имени народа Соединенных Штатов Америки, я рад поздравить всех мусульман Узбекистана по случаю праздника Рамазан-хаит.

Хаит является святым и торжественным событием для мусульман всего мира, в том числе Узбекистана и США. Этот праздник объединяет семьи, друзей и соседей для того, чтобы отпраздновать завершение Рамазана, месяца молитв, благотворительности и сострадания.

Мир, прощения и единство являются духом Рамазан-хаита. Пусть этот дух праздника послужит укреплению взаимной доброй воли между нашими двумя странами.

В то время как священный месяц Рамазан подходит к концу, народ США желает народу Узбекистана дальнейшего процветания, счастья и крепкого здоровья.

Рамазан-хаит Мубарак!

АҚШ элчиси Жорж Кролнинг Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган табриги

Окно в мир
Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистондаги барча мусулмонларни самимий муборакбод этаман.

Ҳайит бутун дунёдаги, шу жумладан Ўзбекистон ва Қўшма Штатлардаги мусулмонлар учун муқаддас ва мурувватга тўлиқ байрам саналади. У оилалар, дўсту ёрлар ва қўни-қўшниларни ибодат, хайрия ва раҳм-шафқат ойи бўлмиш Рамазоннинг якунланишини нишонлаш мақсадида ўзаро бир-бирига яқинлаштиради.

Тинчлик, кечиримлилик ва бирдамлик Ийди Рамазоннинг моҳиятини ташкил этади. Ушбу байрам юзага келтирган ажиб руҳ икки халқларимиз ўртасидаги самимий муносабатни янада мустаҳкамлайверсин! 

Муборак Рамазон ойи якунланар экан, Америка халқи Ўзбекистон халқига давомий фаровонлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлик тилайди. 

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ramazon hayitingiz muborak bo'lsin!!!

Блог им. Nurjahon
Azizlarim!
Barchamiz uchun qadrli bo'lgan Hayit ayyomingiz muborak bo'lsin! Yaratgan egam kyingi yil Ramazon oylariga o'ynab-kulib, qalb, iymon salomatligi ila yetkazishlikni nasibi ro'z aylasin. O'tganlarning oxiratlarini obod, tiriklarni salomat aylasin. Qilgan ibodatlarimizni dargohida qabul aylagan bo'lsin.


Дорогие братья и сестры, сердечно поздравляю вас светлым праздником Ид аль-Фитр («Ураза-байрам»), воплощением радости, великого мусульманского братства и дружбы. Пусть снизойдёт в сердца наши милость и благодать Всевышнего Создателя. Молим Всевышнего Творца, чтобы принял Он наш пост и воздал нам от Своей Милости в этом и вечном мирах.
Пусть мир, согласие и взаимопонимание всегда будут благодатью Всемилостивого Создателя над нашей великой Отчизной и ее народами! Мир Вам, милость Всевышнего и Его благословение!

Как правильно сочетать цвета в одежде

Блог им. Nurjahon


— Белый: сочетается со всем. Наилучшее сочетание с синим, красным и черным.
— Бежевый: с голубым, коричневым, изумрудным, черным, красным, белым.
— Серый — базовый цвет, хорошо сочетается с капризными цветами: фуксия, красный, фиолетовый, розовый, синий.
— Розовый — с коричневым, белым, цветом зеленой мяты, оливковым, серым, бирюзовым, нежно — голубым.

"Kelejak press" yoshlar matbuot markazi qatnashuvchilari bilan uchrashuv

Блог им. Nurjahon
«Kelejak  press» yoshlar  matbuot  markazining a'zolari uchun «Bo'ston» oromgohida yozgi «Media Camp 2012» o'quv mashg'ulotlari tashkil etilib  seminar — trening o'tkazib berish uchun bizni Madaniyat va sport ishlari vazirligi hamda media-kult saytining muharriri Boris Babayevni, «Moй Ташкент» saytining muharriri Yevgeniy Sklyarevskiy hamda kaminani taklif etishdi. Suhbatimiz mavzusi «Ijtimoiy tarmoqlar va ularning ahamiyati, internet jurnalistikasi» haqida bo'ldi. 


Эл ардоқлаган адиб (6)

Ўткир Ҳошимов
Шеърият ва адабиёт
Ўткир Ҳошимовнинг ижодий қиёфасини тўлароқ чизмоқ учун унинг «Шарқ юлдузи» журналида бош муҳаррир сифатидаги фаолиятини ҳам жиндай бўлса-да, ёритмоқ лозим. Гап шундаки, журналлар, айниқса, ижтимоий ривожланишнинг муайян босқичларида жуда катта роль ўйнайди. Бундай ҳолларда улар умумхалқ манфаатига хизмат қилади, бутун миллатни улуғ ғоялар теварагига бирлаштиради, ҳақиқат ва адолат минбарига айланади. Бир сўз билан айтганда, журнал миллий тараққиётнинг байроқдори бўлиб қолиши мумкин ва айни шу сифати билан у халқнинг ўз-ўзини танишига йўл очиб, уни ғофиллик уйқусидан уйғотмоғи мумкин.

Эл ардоқлаган адиб (5)

Блог им. Nurjahon
Фарғона водийсидаги сафарларимиздан бирида йўлимиз айланиб, Яйпанга бориб қолдик. Ўша пайтнинг таомилига биноан салом-алик қилиш мақсадида аввал райкомга кирдик. Бизни райком котиби Алижон Пайғомов кутиб олди. Мен бу кишини кўрмасдан олдин номини икки-уч эшитган эдим, у киши тўғрисида «истеъдодли раҳбар, тажрибаси катта, ишнинг кўзини билади», деган маънодаги мақолалар ўқиган эдим. Аммо кўрганим, ҳамма эшитганимдан ортиқ бўлиб чиқди. Бу одам ташқи қиёфасига қараганда райком котибидан кўра бутун умри еру кетмон билан иноқликда ўтган асл деҳқонча табиати яққол сезилиб турарди. У туманнинг туриш-турмуши ҳақида, эртанги куни тўғрисида батафсил гапириб берди, гап орасида "қишлоққа раҳбарликни нутқлар ва мажлислар орқали эмас, амалий намуналар кўрсатиб қилиш керак", деди ва бизни райком ҳовлисига таклиф қилди. Ҳовлида эса унинг ўзи ясатган иссиқхона бор экан — ҳали эрта баҳор бўлишига қарамасдан, иссиқхонада бодринг ва помидорлар пишиб ётибди, ҳар хил кўкатлар яшнаб турибди, гуллар очилган. Иссиқхонанинг бир бурчаги полизга ажратилган экан. У ерда ҳандалаклар кўзни ўйнатади.

Эл ардоқлаган адиб (4)

Ўткир Ҳошимов
Шеърият ва адабиёт
Ўткир Ҳошимовнинг навбатдаги ижодий муваффақияти 1986 йилда нашр этилган «Икки эшик ораси» романи билан боғлиқ. Роман нисбатан қисқа фурсатда қайта-қайта уч юз мингдан ортиқ нусхада нашр қилинди. Шунинг ўзи ҳам асар китобхонлар ўртасида катта эътибор топганидан дарак беради. Ушбу роман Тошкент яқинидаги қишлоқлардан бирининг чорак асрли ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Ундаги воқеалар уруш арафаларида бошланади, уруш йилларида ва урушдан кейинги даврда давом этади, 1966 йилдаги Тошкент зилзиласи билан тугайди. «Икки эшик ораси» бир қатор бадиий фазилатларга эга. Муаллиф воқеалар тасвирида уларнинг табиий оқимини сақлашга интилади. Бу воқеалар замирида салмоқли умумлашмалар, одамлар ҳаётининг муҳим томонларини ифодаловчи фикрлар ётади. Муаллиф, биринчи навбатда, урушни қоралайди, унинг аксилинсоний моҳиятини очади, унинг жароҳатлари кўп йиллар мобайнида одамларга озор етказишини кўрсатади. Шу билан бирга муаллиф оддий одамларнинг, айниқса, уруш йилларида ёрқин намоён бўлган фазилатларини, ватанпарварлигини, бардошини, матонатини кўрсатади.

Эл ардоқлаган адиб (3)

Ўткир Ҳошимов
Шеърият ва адабиёт
Ўткир ўзига хос санъаткорлик истеъдодига эга. Аммо масаланинг мураккаблиги шундаки, истеъдод ҳали ўз-ўзидан муваффақиятни таъминлаёлмайди. Истеъдод — Худо берган бир имконият холос, уни рўёбга чиқара билиш керак. Бунинг учун эса истеъдод эгасидан яна бир талай нарса талаб қилинади. У сурункасига меҳнат қилиш қобилиятига, оқ қоғоз билан яккама-якка ҳарб олишиш иқтидорига эга бўлмоғи лозим. Унинг зеҳни ўткир, ҳофизаси мустаҳкам, билими теран, тажрибаси бой, тафаккури баркамол бўлмоғи шарт. Истеъдодли одам санъатда ҳеч қачон бошқалар очган тайёр йўлдан бормайди, у ҳеч қачон ўз ихтиёрини оқимга топшириб қўймайди. Истеъдод — кашф этмоқ, турфа хил йўлларию сўқмоқлари сероб санъат мулкида ўз йўлини барпо этмоқдир.

Эл ардоқлаган адиб (2)

Ўткир Ҳошимов
Шеърият ва адабиёт
1963 йилнинг кеч кузи. Эрталаблар тушган қиров қиш қўшини яқинлаб келаётганидан дарак берса-да, пешинга бориб ҳаво илиб кетади. Уфққа туташ ҳудудсиз пахта далаларида талабалар меҳнат қилишяпти. Бўйи ўртадан пастроқ, яноқлари бир оз бўртиб чиққан, жиккаккина йигитча бошини кўтармай пахта тераяпти. У ҳар ҳамласида лўппи-лўппи очилган беш-олтита кўсакнинг пахтасини олади-да, бўз фартуғига солади. Ўн-ўн беш қадам шу алфозда боргач, қаддини ростлаб, бир керишиб қўяди. Кейин яна теримга тушиб кетади. Шу пайт узоқдан бир қора кўринди. Дам ўтмай яқин келди. Ўткир таниди. Бу — икки кун аввал жавоб олиб, уйига кетган курсдош жўраси Тўлқин Алимов эди.

— Ўткиржон, суюнчини чиқаринг! — деди жўраси. — Сизга Абдулла Қаҳҳордан хат келибди. Очишга қўлим бормай, уйга ташлаб келдим.

Ўткир севинчдан ўзини қўйгани жой тополмай қолди. Гарчанд ҳали хатни ўқимаса-да, Абдулла Қаҳҳордек алломадан хат келишининг ўзи унинг учун байрам эди. Икки курсдош улуғ адибнинг мактубини пахтадан қайтгач, ҳаяжондан қўллари титраб ўқидилар.

"Ўткир!

«Чўл ҳавоси»ни ўқиб суюниб кетдим. Бирдан лов этиб аланга билан бошланган ижоднинг келажаги порлоқ бўлади, қисса жуда соф, самимий, илиқ, табиий, роҳат билан ўқилади.

Қиссанинг хат шаклида бўлиши кўп жойларда ритмни бузади, сизни чеклаб қўяди. Ҳикоя биринчи шахсдан олиб борилса ҳам шундай бўлар эди. Буни ўйланг, ҳисобга олинг.

Шу аланга ҳеч қачон пасаймасин, ижодингиз ҳеч қачон тутамасин!

Ҳурмат билан: Абдулла Қаҳҳор"

Эл ардоқлаган адиб(1)

Ўткир Ҳошимов
Шеърият ва адабиёт
Бу воқеа Қувадаги бир колхозда рўй берганди. Дала шийпонида, тушлик вақтида китобхонлар билан учрашув бўляпти. Авжи саратон. Қуёш роса забтига олган. Чоққина ҳовуз теварагидаги толлар ҳам, дид билан саралаб экилган анвойи гуллар ҳам иссиқдан толиққандек қилт этмайди. Лекин учрашувга тўпланганларни жазирама шаштидан қайтаргани йўқ. Олис бригадалардан ҳам, ҳатто қўшни хўжаликлардан ҳам одамлар келишган. Бир маҳал, одмигина кийинган ўрта ёшлардаги аёл минбарга кўтарилди. Чеҳрасида чўнг бир мусибатнинг муҳри илғаниб турган бу аёлнинг исми Мушарраф ая экан.

— Ўткиржон, сиз менинг ўғлимсиз, — деди у ҳаяжон ичида. — Ҳайрон бўлманг, менинг ўғлим бор эди. Афғондан темир тобути келди. Йиғлай-йиғлай кўзимда ёш қолмади. Мусибат мени енгиши аниқ эди. Бир куни қўлимга бир китоб тушди. «Дунёнинг ишлари». Уни ўқидиму руҳим енгил тортгандай бўлди. Аёлнинг, Онанинг улуғлигини яна бир бор ҳис қилдим. Шунда сизни ўғлим ўрнига ўғлимдек қабул қилдим. Аллоҳдан ўғлим яшаёлмаган умрини сизга бағишлашини тиладим. Шу тилак билан сизга атаб дўппи тикдим…

Ижод ва жасорат (2)

Ўткир Ҳошимов
Шеърият ва адабиёт
Ўткир фақат талантли ёзувчигина эмас, ажойиб дилбар инсон ҳамдир. Мен у билан жумҳуриятимизнинг ҳамма вилоятларини, туманларини неча марталаб айланиб чиққанман. Қаерга бормайлик, уни одамлар ўраб олади, китобларидан олган таассуротларини тўлиб-тошиб гапириб берадилар ва албатта, у билан дўст-қадрдон бўлиб қоладилар. Унинг суҳбатига орзуманд бўлганлар доираси борган сари кенгайиб бораверади. Эсдалик учун суратга тушиш ниятида фоточини чақириб келадилар. Айниқса, ёш китобхонларнинг шундоқ машҳур ёзувчи билан суҳбатлашганларидан кўзлари яшнаб кетади.

Ҳар галги сафаримизда дўстларимиз қаторига дўст қўшилади. Улар Тошкентга келиб унинг уйида меҳмон бўладилар. Ўз юртларидаги янгиликлардан гапириб берадилар ва шу билан бирга ёзувчининг янги эълон қилинган асарларидан олган таассуротларини ҳам тўлиб-тошиб айтиб берадилар.