Ижод ва жасорат(1)
Ўткир Ҳошимов
Ўзингга яқин ва қадрдон одам ҳақида бирон гап айтиш шунчалар қийин бўлишини билмас эканман. Ҳар куни кўришадиган, неча марталаб гаплашадиган дўстингнинг фазилатлари сенга жуда оддий бир нарса бўлиб қоларкан. У сахийми, бахилми, бағри кенгми, феъли торми, дўстига вафодорми, бировнинг қайғусига қайғудошми, негадир эътибор бермас экансан. Бу ҳаммага хос одат-да, деб қўяқоларкансан.
Истеъдодли, аллақачон халқ меҳрига сазовор бўлган ёзувчи Ўткир Ҳошимов тўғрисида бир нима ёзай, деб шунча уринаман, қани бирон сатр ёзолсам.
Бир донишманд агар азамат чинорни бўй-басти билан кўраман десанг, сал наридан туриб қара, агар ёнидан қарасанг, унинг фақат бир бўлагини кўрасан, узоқдан қарасанг бутун салобати билан кўрасан, деган экан. Бу жуда доно гап. Рассом ҳам яратаётган асарини неча марталаб, орқага бир-икки қадам чекиниб кузатади.