avatar
Куч
3137.97
Рейтинг
+1158.71

Умарова Нигора Ахмаджоновна

Мақолалар

Онлайн-викторина Посольства Федеративной Республики Германия в Узбекистане на тему «Немецкая культура»

Nima? Qachon? Qayerda?
Как хорошо Вы знакомы с немецкой культурой?
В год 20-летия установления дипломатических отношений между Германией и Узбекистаном посольство Федеративной Республики Германия в Ташкенте проводит онлайн-викторину на тему «Культура Германии». Участники могут проверить свои знания о немецкой культуре по адресу www.taschkent.diplo.de
Участники, давшие правильные ответы, могут выиграть один из 10 „Наборов", состоящих из книг, СД-дисков и других, или  главный приз — цифровую фотокамеру марки  Olympus.

С мая 2012 года стала доступной также и мобильная версия веб-сайта посольства. Таким образом, учитывается актуальный тренд, который заключается в том, что все чаще просмотр новостей в сети Интернет осуществляется на мобильных устройствах.

Омонулла муаллим

Блог им. Nurjahon
Омонулла Мадаевни шогирдлари «устоз», касбдошлари эса «Омонулла муаллим» деб чақиришади. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки, у кишининг ҳаёти, ижоди ҳам олимлик, ҳам педагоглик билан чамбарчас боғланиб кетган. Мана эллик йилдирки, Омонулла Мадаев  «муаллим», «устоз», деган унвонни шараф билан ҳимоя қилиб келаяпти. Тиниб-тинчимас, ширинлутф, ҳамма давраларда самимий бу одамга шогирлари ҳайратланишади, касбдошлари эса  ҳавас қилишади.  

Омонулла Мадаев илмий фаолиятини ўзбек фольклорининг рус тилидаги таржималарини ўрганишдан бошлади. Унинг дастлабки мақолалари ўзбек халқ термалари, достонларининг рус тилидаги таржималари ҳақида эди. Бу мақолалар эндиликда бир мунча содда туюлиши мумкин, лекин 70-йилларнинг бошида шу мавзуга қўл урилгани ёш олимнинг фанга дадил кириб келаётганининг элчиси бўлди. О.Мадаевнинг кейинги фаолияти Хоразм халқ достонлари тадқиқига боғланди. Унинг бу жабҳадаги изланишлари  профессор Муҳаммаднодир Саидов раҳбарлигида «Хоразм халқ достонларининг ўзига хос хусусиятлари»(1973) деб номланган номзодлик диссертацияси сифатида илмий жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилди. Айнан 70-йиллар ўзбек фольклоршунослиги тарихига назар ташласак, ушбу ишнинг қадри-қиммати янада аниқ намоён бўлади. Бу даврда Хоразм достончилиги, умуман Хоразм воҳаси фольклорини ўрганишга эндигина киришилган пайтлар эди. Аниқроқ айтилса, Хоразм фольклорини тўплашда фольклоршунослигимиз катта ишларни амалга оширган.

"Алпомиш" достони ҳақида устоз Омонилла Мадаев билан мулоқот(2)

Блог им. Nurjahon
— Бугун ёшларни ҳар томонлама етук, билимли қилиб тарбиялашда устоз-мураббийларнинг ўз ўрни бор. Афсуски, ўз соҳасини яхши билмай туриб ёшларга таълим бераётган муаллимлар ҳам йўқ эмас. Уларга айтадиган гапингиз. Кўпчиликнинг эътирофича, сизнинг ўзингизга хос дарс ўриш усулингиз бор. Бошқаларда такрорланмайдиган  ўзига хос дарс ўтиш методига эга бўлиш учун педагог аввало нималарга эътибор қаратиши лозим?
ОМОНУЛЛА МАДАЕВ: Албатта, устоз-мураббийлик, ўқитувчилик касби ниҳоятда нозик, мураккаб, машаққатли касблардан ҳисобланади. Ҳамма соҳалар ва мутахассисликларда бўлгани каби устозликда ҳам уқув, сабр, меҳр керак. Агар гап ўқитувчилик ҳақида бораётган бўлса, мутахассис бадиий адабиётнинг калити сўз билан боғлиқ тилшунослик асосларига, бадиий адабиётнинг ўзига (мухлис сифатида), адабиётшуносликка, ўқувчига таълим-тарбия беришга қизиқиши керак. Агар гап олий ўқув юртидаги устозлик ҳақида кетаётган  бўлса, мутахассис филология фанининг ўзи танлаган йўналишига ўта қизиқиши, яъни шу соҳада катта илм қилишга  тайёрлиги ва шогирд тайёрлашга интилиши керак. Бу икки вазифа кўпинча аралаштириб юборилади.
 Маълум бўладики,  мактабда ўқитувчиликда ҳам, олий даргоҳдаги устозликда ҳам мураккаб муаммоли жиҳатлар етарли. Агар юқорида қайд қилинган шартлардан биронтасида иккиланиш ёки заифлик сезилса, етук мутахассислик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Айниқса,  мутахассислик соҳасини билмай туриб, мактабда ишлаётган ўқитувчиларни халқ, юрт, фан, келажак душмани сифатида жазолаш керак. Уларга айтадиган гапим битта: «Ўз зараркунандалигингизни тўхтатинг. Сизнинг ватанга қилган бебаҳо хизматингиз ва садоқатингиз ўқитувчиликни тўхтатишдан бошлансин.
 Менинг дарс бериш усулим ҳақида шогирдларим, ҳамкасбларим кўп гапиришади. Ўйлайманки, бу фазилатларим менга аждодларимдан мерос бўлиб қолган бўлса керак. Чунки, онам — Азиза Исамутдинова (ўқитувчи), онамнинг укаси Анвар Ҳожиаҳмедов (филология фанлари доктори, профессор) бувим — Фотима Муҳаммад қизи (Отин ая), бувимнинг укаси — Авлиё Муҳаммадиев (Биология фанлари доктори, профессор, академик) — ҳаммалари ёшларни тарбия қилиш билан шуғулланишади. Мен ҳам баҳоли қудрат шу ишни давом эттирмоқдаман.
Яхши ўқитувчи бўлиш учун болани яхши кўриш керак. Унга вақтида таълим беришни, вақтида илм беришни тўхтатишни, вақтида кулдиришни, вақтида ишлатишни, вақтида унга ишонишни, вақтида уни мақташни билиш керак. Ўқувчими, шогирдми, аввало, сизни мутахассис сифатида, устоз сифатида ҳурмат қилсин. Ўрни келганда ота-онасига, яқин кишисига айта олмаган дардини айта олсин, бу гапларни ҳеч кимга айтмаслигингизга тўлиқ ишонсин. Сиздан фойдали маслаҳат олишига умид қилсин. Сиз вақтида мард бўлинг. Вақтида меҳр кўрсатинг. Адолатга содиқ қолинг. Айни пайтда устозлик чегарасидан ўтманг. Ҳар машғулотда ўқувчи сиздан қандайдир янгилик олсин. Қониқсин. Умуман, баркамол авлодни тарбиялашда асосий эътиборни етук ўқитувчи тайёрлашга қаратиш керак. Менимча, комил инсон яхши дарслик ва яхши ўқитувчи маҳсули бўлади.

"Алпомиш" достони ҳақида устоз Омонулла Мадаев билан мулоқот(1)

Блог им. Nurjahon
— Истеъдодли олим, нигоҳи тагмаъноларни кўришга қодир, зеҳнли, идроки ижод дарёсининг туб-тубларидаги гавҳарларни топиб, кўз-кўз қилишга қобил, фольклоршунослик ҳамда педагогика илмининг ўзимиздаги ва дунёдаги янгидан-янги эврилишлари билгири  филология фанлари номзоди, доцент Омонулла Мадаев  саҳифамиз меҳмони. Домла, аввало, достончилик ҳақида. Маълумки, ўзбек достонлари орасида «Алпомиш» қаҳрамонлик эпоси бахшилар репертуаридан мустаҳкам ўрин эгаллаган бўлиб, у ҳақида кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Айтинг-чи, достон ҳар жиҳатдан асосли ва илмий таҳлил этилганми?
ОМОНУЛЛА МАДАЕВ: Кейинги  йилларда халқ қадриятига бўлган муносабат ижобий томонга кескин ўзгармоқда. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида — газета, журнал, радио, телевидиниеда қадимги урф-одатларимиз, миллий менталитет билан боғлиқ маълумотлар кенг тарғиб қилинмоқда. Махсус саҳифалар, рукнлар ва эшиттиришлар ҳамда  кўрсатувлар сони кўпайди, сифат даражаси кўтарилди. Халқ мақоллари, топишмоқларидан тортиб, достон, эртак, қўшиқлар ҳақида мазмунли мақолалар, бир қатор тадқиқотлар эълон қилинди. Айниқса, умумтаълим мактаблари, академик лицейларда оғзаки ижодимизни ўрганишга алоҳида эътиборнинг ошаётгани натижасида ёшларимиз ўтмиш маданиятимиз хазинасидан баҳраманд бўлмоқдалар. Бу тадбирларнинг ҳаммаси баркамол авлод тарбиясига ўзининг муносиб таъсирини кўрсатиши шубҳасиз.

Чанқовузнинг тилидайин тили чиқди дунёнинг...

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
Ўзбек -қўнғирот элида ўсган Алпомиш ва Ойбарчинларнинг танглайи чанқовуз билан кўтарилган чоғи уни қўлига олганнинг бари чанқовузнинг  тилини ўзининг тилидай сайратиб, дилларни сел қилиб юборади. Чанқовузда бир нағма қиладики, чалаётган ижрочидан бир сўз тинглагандай бўласан. Бир қарашда оддий туюлган темирнинг тилида гўёки инсоннинг қалб кечинмалари сирли равишда фош бўлгандай бўлади. Чанқовузни «бю-бю»лаб ён атрофга шунчаки оҳанг таратмаётганини қачонки бутун вужудинг қулоққа айланганида, қалбингнинг туб-тубида яшнаб ётган меҳринг кўзларингга балққанидагина янада кучлироқ ҳис этишинг мумкин. Юрагингнинг тўрида яшириб юрган, жавобсизликдан азоб чекаётган саволлар чанқовуз жўрлигида ерга қадалган киприкларинг остида ўз ечимини топаверади. Чанқовузнинг мунгли куйи кишининг бутун руҳиятига сингиб, ундаги бор ёмон иллатларни тор-мор қилиб юборади.

Ҳу, қадимги достонларда бор. Афсонавий, йўқ ундоқмас ҳақиқий достон қаҳрамонларини ҳам ночор аҳволдан балким шу чанқовуз қутқарган бўлса ажабмас. Аслида ҳам шундайдир. Алпомишни афсона дегувчиларга «бироз адашмадингизми?» дегим келади. Алпомиш ётган чохга элтувчи Тойчахоннинг қизи Тафкиойим қаздирган лаҳм ҳақиқатда борлигини устозларимдан эшитганман. Эшитганман-у айтаётган фикримга гўёки тарихий манбадан далил ясаб, афсона дегувчилар қаршисига кўндаланг қўйганман. Неча асрлар оша оғиздан-оғизга, юраклардан юракларга кўчиб келаётган «Алпомиш» достонида чанқовузнинг гўёки мисли битилмаган тарихи ётади.

"Chanqovuz sadosi" festivali

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
11- 12- may kunlari O'zbekiston amaliy san'at muzeyida «Chanqovuz sadosi» musiqa festivali o'tkazildi. Tadbir O'zbekiston Madaniyat va sport ishlari vazirligi, «Terra Termiz» ijodiy-etnografik internet hamjamiyati, Toshkent Fotosuratlar uyi, «ZiyoNET» jamoat ta'limi axborot tarmog'i kabi tashkilotlar tomonidan uyushtirildi.

O'zbekiston Respublikasi madaniyat va sport ishlari vazirining o'rinbosari B.Ahmedov mustaqillik yillarida mamlakatimizda amalga oshirilayotgan ma'naviy-ma'rifiy islohotlar jarayonida asrlardan-asrlarga o'tib kelayotgan bebaho ma'naviy merosimizni asrash, chuqur o'rganish va kelajak avlodlarga asl holicha yetkazishga qaratilayotgan ulkan e'tibor yuksak samaralarini berayotganini alohida ta'kidladi.

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining «2010-2020-yillarda nomoddiy madaniy meros ob'ektlarini muhofaza qilish, asrash, targ'ib qilish va ulardan foydalanish Davlat dasturini tasdiqlash to'g'risida»gi qarori bu jabhadagi ilmiy va amaliy ishlar ko'lamini kengaytirish, sohada olib borilayotgan ishlarni tizimli asosda tashkil etishda muhim omil bo'layotir.

Amalga oshirilayotgan izchil chora-tadbirlar xalq og'zaki ijodiy merosini, bu boradagi qadimiy an'analarni asrash, hududlarda shakllangan xalq ijrochilik maktablarining faoliyatini munosib davom ettirishga xizmat qilmoqda. Ushbu yo'nalishdagi ishlarni yanada kengaytirish, xalq ijodiyoti an'analarining bardavomligini ta'minlash maqsadida «Asrlar sadosi», xalq o'yinlari va tomosha san'ati festivallari, baxshilar, lapar va o'lan ijrochilari, karnay-surnay cholg'uchilari tanlovlari o'tkazib kelinmoqda. «Chanqovuz sadosi» festivali ham ana shunday tadbirlardandir.

Посольство США отмечало День памяти и почестей

Маънавият
7 мая посол Соединенных Штатов Америки Джордж Крол выступил с приветственной речью перед 60 гостями, в том числе заслуженными ветеранами Второй Мировой Войны, студентами и членами профессорско-преподавательского состава Национального военного колледжа США, представителями правительства Узбекистана, Министерства обороны и представителями ряда посольств на приеме в ознаменование 67-й годовщины победы союзников над фашизмом и в честь ветеранов, которые выжили после той страшной войны.

Элчихона Хотира ва қадрлаш кунини нишонлади

Маънавият
7 май куни Америка Қўшма Штатлари элчиси Жорж Крол 60 нафар меҳмон, жумладан Иккинчи жаҳон урушининг фахрий ветеранлари, Америкадаги Миллий ҳарбий коллеж талаба ва ўқитувчилари, Ўзбекистон ҳукумати, Мудофаа вазирлиги ва бир қатор элчихона вакиллари иштириокида фашизм устидан биргаликда қозонилган ғалабанинг 67 йиллиги ҳамда ўша даҳшатли урушда қатнашиб омон қолган фахрийларни шарафлаш учун ўтказилган қабул маросимида нутқ сўзлади.

Руҳ олмошлари(3)

Блог им. Nurjahon
У
     У  Бухородан анча олис, аммо илдизлари  Бухородан сув ичган, кичик бир  қишлоқчада яшар эди. Болалиги капалаклар  қанотидай ранг-баранг  кунлар жилвасида ўтди. Қушлар, қумурсқалар, майсаю гиёҳлар тилини  ўрганишлан асло  эринмади.
          Аммо  негадир  уни  шамол севгиси ўзига жалб қилар, қаерда бўлмасин  шамолнинг соғинчи билан яшар эди.
       Беда гулларининг нафис ҳидига кўмилган далаларда шамол билан ўйнашдан чарчамас, ичидаги бор йўқ  дунёсини унга туҳфа қилгиси келарди. Сунбуланинг сочларига қуёш ўзини осган кунда шамол унинг юрагини сирли чимчилади. Ва Уни ортидан  бошлаб катта  шаҳарга  йўл олди.
        У йўл бўйи болаликдан ёд бўлган   қўшиқни хиргойи қилиб борди:
         Шамол шамол кокили- ҳайдар.
         Сен дарбадар, мен ҳам дарбадар…

Руҳ олмошлари(2)

Кўнгил битиклари
С  Е Н
         Тун эди. Сен чўчиб уйғондинг. Ким учундир  яшириб қўйганинг ҳаста юрак, энди ҳеч кимга керак эмаслигини  сезганиданми, созанда ёмғирлар чертаётган дераза ойнасидан таралаётган куйга ўзига қасд қилгандек  тинимсиз  рақсга тушар, унинг бу зарби сенинг кўкрак қафасингга оғирлик қилар эди.
         Сен ўзингга бўйсунмаётган вужудингни судраб, бир  амаллаб деразани очиб юбординг. Баҳор ва ёзнинг  қовушган тунининг  ҳавоси хонангга гупириб кирди. Яна ёмғирда ивиган тупроқнинг жуда таниш ҳиди думоғларингни тўлдирди. Ногаҳон унда онангнинг ширин бўйини туйиб, энтикиб қўйдинг.
       Дераза рахига суяниб узоқ ўтирдинг. Қизиқ ёмғир  ёғаяпти-ю ой ҳеч нарса бўлмагандек булутлар оша кулиб турибди. Шу дамда ойга жуда ҳавасинг келиб кетди. Қанийди мен ҳам барча ғаму-қайғуларим устидан кулиб  яшай олсам эди, деб ўйладинг.
       Аммо ўйларинг ҳам шу қадар ожиз эдики, руҳингдаги қоронғуликдан чўчиб сени бир зумда тарк этди.
       Яна судралиб келиб, совиб улгурмаган ўрнингга ётдинг. Уйқусизликдан оғриётган  кўзларингни ҳарчанд юмишга уринмагин, улар ухлашдан бош  тортарди.

Руҳ олмошлари

Кўнгил битиклари
М  Е  Н
      Ҳаво  тундлашгандан тундлашди. У гўё лаҳза сайин  қоронғулашиб бораётган қисматимга ўчакишаётгандек  эди.
      Мен шошилганча ишдан қайтар  эдим. Усти бошимни шаллаббо қилишга бел боғлаган ёмғир  тинай демасди. Шу дамда негадир ёмғирнинг таъмини билгим келди ва ҳовучимни беҳуш ёғаётган ёмғирга тутдим.
       Бир зумда ҳовучим тўлди. Уни болалигимда  ариқ  сувини  ичгандай  ютоқиб  ичдим. Бунча ширин. Мен доим ёмғир ёғаётган кунни осмон йиғлаяпти, деб таърифлардим.
        Айтишларича, ғамдан йиғласанг кўз  ёшинг  шўр, шодликдан йиғласанг ширин бўлар экан… Осмон  бунча хушбахт бўлмаса?!
         Мен ҳамон кетардим   ўзини таниб-танимаган ёмғирлар билан, менинг  босган қадамларим елкасига малол келаётган йўл билан… Ортимдан келаётган бир эркак ҳансираганча  қўлидаги улкан қора соябонига мени ҳам таклиф этади. Мен унга  миннатдор боқиб: Мен соябонни хуш кўрмайман, дейман. У менинг ёмғир ювиб бораётган юз-кўзимга  ажабланиб  қараганча  югуриб кетади. Мен   нега  ўзи соябонни  ёмон кўраман? Негадир соябон  менинг бошимни қўриқлабгина  қолмай, балки  эркимни ҳам бўғиб қўяётгандек бўлаверади. Яратганнинг ўзи кечирсин-у, баъзида осмон ҳам  бошимда  улкан бир  соябонга  айлангандек бўлади. Ўшандай пайтларда  шу  қадар  сиқилиб кетаманки, бўғилиш жаҳдида  беихтиёр  осмон ортидаги дунё  ҳақида ўйлай бошлайман. Қизиқ,   у ерда нима бор экан-а? Ҳарчанд уринмай   чала-чулпа  ўқиган китобларимдаги  баъзи манзаралар ва аллақандай  фаразларимдан бошқа ҳеч нарса топаолмайман.

"Чанқовуз овози" минифестивали дастури

Milliy urf-odatlar va an'analar
Жамият
11 май. «Чанқовуз» куни.

·    Очилиш маросими;

·    Чанқовуз усталарининг чиқишлари;

·    Сурхондарё этнографик ансамблининг чиқишлари;

·     «Сурхондарё этнография макони»фотокўргазмасининг очилиши;

·    Моҳир чанқовузчиларни саралаш;

·    Журналистлар ўртасида чанқовуз ҳақидаги  мақолалар танловининг натижаларини эълон қилиш;


12 май.  «Симизға» чолғу асбобига бағишланган кун  ва тақдирлаш маросими.


·    Симизға, ғачирнай, қамишнай ижрочиларини саралаш;

·    Тақдирлаш маросими хамда «Чанқовуз овози» минифестивалини ёпилиш маросими;

Моҳир чанқовузчиларни саралаш танлови жараёнида:


1. Иштирокчининг Чанқовузда куй ижро этиши 6 минутгача давом этади.
2.Танловда ижро учун чанқовуз тақдим этилади. (иштирокчи ўз чанқовузи билан ҳам қатнашиши мумкин)
3. Минифестивалда  иштирок этишни хоҳловчилар ўзи ҳақидаги маълумотларни terratermez@sv.uz  манзилига юборишларини сўраймиз.
Маълумотномада танловда қатнашувчининг исми-шарифи, яшаш ҳудуди, телефон рақами(коди билан) кўрсатилсин. Маълумотлар 10.05.2012 йил, соат 18.00 гача қабул қилинади.

"Чанқовуз овози" - мини фестивали

Блог им. Nurjahon
Яқиндагина ташкил топган «TerraTermez» интернет ҳамжамияти Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъатига қизиқувчи турли касбдаги жуда кўплаб иштирокчиларни ўз атрофига жамлади. Жамоанинг асосий мақсади ҳам юртимиз тарихи ва қадриятларини интернет сарҳадлари орқали жаҳонга тарғиб қилиш ва ёшларни таништиришдан иборат.
Мустақил Ўзбекистон турли худудларининг кўхна тарихи, бугунги жамоли ва ўзбек миллий мусиқа чолғулари ранг-баранглиги, турли-туманлиги, садоланиш хусусиятининг ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ҳозирги кунда миллий ижрочиликда қўлланилаётган чолғулар турларининг ниҳоятда бойлиги халқимизнинг қадимий мусиқа чолғулари мутахассислари жаҳонда ва айниқса ёшларда катта қизиқишни ифодалайди. Шу билан бир қаторда, тарихимизга, анъана ва урф-одатларимизга халқимизнинг чуқур муҳаббатини ва ардоғини намоён қилади.
Бош ташкилотчи «TerraTermez» нинг  ушбу минифестивалда чолғуларимизни ишлатиш ўринлари ва уларда ижро этувчиларнинг таркиби, чолғуларнинг моҳиятига кўра янгича таснифлашдан иборатдир. Мусиқий ижрочиликда қўлланиладиган аксарият чолғуларда ижро этиш созандадан катта ўқув, малака, тажриба ва билимни талаб қилгани ҳолда, халқ ичида жуда кенг тарқалган содда бироқ қадимий мусиқий чолғулар ҳам бор. Мана шу чолғуларни биз фольклор мусиқий чолғулари атасак, ўринли бўлади. Зеро, мазкур мусиқий чолғулар энг халқчил, оммабоп бўлиши билан бир қаторда халқ мусиқий ижодиётининг ҳақиқий руҳиятини, тароватини ифодаловчи товушлар садосини яратиш хусусиятига ҳам эгадир.

Фарғона водийси ўқувчилари учун футбол турнири: натижалар

Маданият ва спорт янгиликлари
2012 йилда Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги нишонланмоқда. Ўтган йиллар ичида иккала давлат ўртасида кўп томонлама ва сермаҳсул алоқалар йўлга қўйилди. Ушбу муносабатлар кенг қамровли «Фарғона водийсидаги учрашувлар» лойиҳаси доирасида ўз аксини топмоқда. Булар жумласига спортнинг футбол йўналиши ҳам киради. Чунки, футбол нафақат Германияда, балки Ўзбекистонда ҳам катта ҳарфлар билан ёзилади.

Иккала давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллигини нишонланлаш ва Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилей байрамларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Хориждаги мактаблар бўйича Германия марказий бошқармаси Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда 2012 йил 2 май куни ФК Нефтчи қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадионида Фарғона водийси ўқувчилари ўртасида ҳудудий футбол турнири ташкиллаштиришди.

Фарғона водийси ўқувчилари учун футбол турнири

Блог им. Nurjahon
2012 йилда Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги нишонланмоқда. Ўтган йиллар ичида иккала давлат ўртасида кўп томонлама ва сермаҳсул алоқалар йўлга қўйилди. Ушбу муносабатлар кенг қамровли «Фарғона водийсидаги учрашувлар» лойиҳаси доирасида ўз аксини топмоқда. Булар жумласига спортнинг футбол йўналиши ҳам киради. Чунки, футбол нафақат Германияда, балки Ўзбекистонда ҳам катта ҳарфлар билан ёзилади.
 
Иккала давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллигини нишонланлаш ва Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилей байрамларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Хориждаги мактаблар бўйича Германия марказий бошқармаси 2012 йил 2 май куни Фарғона водийси ўқувчилари ўртасида ҳудудий футбол турнири ташкиллаштиради. „Фарғона водийсидаги учрашувлар" лойиҳаси доирасида ўтказиладиган ушбу мусобақада Фарғона водийсининг чет тили сифатида немис тили ўргатиладиган мактабларидан беш нафари ҳамда академик лицейларидан беш нафари ўз футбол жамоалари билан иштирок этишади.

Яхшилар ёди...

Блог им. Nurjahon
Бугун Ботир Зокиров таваллуд топган кун.Ҳақиқий санъат инсонларда олийжаноблик туйғуларини уйғотади. Бу эса ушбу туйғуларни уйғота оладиган инсонлар-санъаткорлар ёрдамида амалга оширилади.
Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров мана шундай инсон эди.
Бугун Ботир Зокиров таваллуд топган кун.
Оиланинг раҳнамолари Карим Зокиров ва Шоҳиста аялар ўзбек операсининг сарчашмалари ҳисобланган бўлсалар, Ботир Зокировни ҳақли равишда  ўзбек эстрадасининг отаси, Фаррух Зокиров ва «Ялла» ансамбли замонавий ўзбек қўшиқчилик санъатининг чинакам яловбардоридир. Навфал ва Луиза Зокироваларнинг қўшиқларини одамлар ҳамон орзиқиш билан эслайдилар.
Драматик актёр Жамшид Зокиров эса ўзининг бетакрор ижролари билан халқнинг дилида ўчмас из қолдирган санъат соҳибидир.
Яхшиларнинг яхшиликларини, эзгу ишларини эслаш ҳар бир инсон учун фарзу амал ҳисобланади.  


Ботир Зокиров. Портрет муаллифи Рўзи Чориев.