avatar
Куч
3137.97
Рейтинг
+1158.71

Умарова Нигора Ахмаджоновна

Мақолалар

Роман рангинлиги: "Тушда кечган умрлар

Йиғламоқчи бўлсангу йиғлолмасанг, дилингдаги тош қотган ҳасратларни кўз ёши билан чиқариб ташламасанг, юракка санчиқ турар экан. Ҳалқумимга бир нарса тиқилиб олган; на пастга тушади, на чиқиб кетади, агар кўз ёшларим оқсайди, ҳалқумдаги ўша нарса юмшармиди! Бир жиҳатдан, қаҳрамонларнинг қисматига ачиниб йиғлагим келса, иккинчи томондан, зулмкорларнинг хатти-ҳаракатлари ғазабимни келтириб, ўша йиғини халқумимда тош қотиради. Йиғи сув бўлса, ғазаб — тош, тўғон; сувга йўл бермайди. Кўзларимга қалқий олмаган ёшларга ҳам, дилимни тош қотирган ғазаб шиддатига ҳам Ўткир Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар” романи сабаб.
Романни уч марта ўқидим. Биринчи марта адибнинг икки жилдли “Сайланма”сини нашрга тайёрлашда, иккинчи марта оддий бир китобхон сифатида, учинчи бор яна

Роман рангинлиги: "Икки эшик ораси"

Ёзувчининг иккинчи романи «Икки эшик ораси», китобнинг энг тагида кўрсатилишича, 1982-1985 йиллар орасида ёзилган. Аммо роман икки ой ичида битган эди. Ёзувчининг кўрсатган санасида хатолик йўқ. Гап шундаки, ёзувчи роман билан уч йил тўлғоқда юрган. Шу орада Ўткир Ҳошимов хасталанди, касалхонага ётишга мажбур бўлди. Касалхона маъмурияти рафиқаси Ўлмасхон билан икковига битта алоҳида палата ажратиб берди. Касалхонага ётганининг дастлабки икки-уч куни интизомли бемор бўлиб, билагига нина санчтирди, дўхтирлар буюрган ҳапдориларни мунтазам ютди, палатада эмас, ҳовлига чиқиб чекди...
Ҳамма ёзувчи ҳам шунақа бўлса керак, аммо Ўткир Ҳошимовда кузатганим шундоқ бўлганки, у бир асар яратишдан олдин бир неча кун, балки бир неча ойлар, ҳаттоки йиллар сандирақлаб юрарди. Ҳеч қанақа ишга қўли

Роман рангинлиги: "Нур борки, соя бор"

Ёзувчи зотини тўлғоқ тутган пайтларини кўрганман. Бундай тўлғоқнинг ширин азоби пайтида унинг кўзига ҳеч нарса кўринмас, еган-ичгани татимас экан.
Иброҳим Ғафуров
 
Роман жанрининг келиб чиқиши, тарихи, табиати, хусусиятлари ҳақида кўплаб китоблар битилган. Ҳар бир давр романчилиги ҳақида ҳам тадқиқотлар олиб борилган. Бу ўринда битта гапга эътибор беришни истардим. Инглиз ёзувчиси, публицисти, тарихчиси ва адабиётшуноси, бор-йўғи 37 йилгина яшаган Равл Фокс (1900-1937) ўзининг «Роман ва халқ» тадқиқотида роман «инсон билан жамият ўртасидаги мувозанат йўқолган жойда ривожланади», – деб ёзади. Р.Фокс ўзидан биттагина — «Осмон ҳужуми» номидаги роман қолдирган ва унда «мен» ва жамият орасидаги кучли зиддият тасвирланади.

Қиссалардан ҳиссалар: "Одамлар нима деркан?!.." ва "Икки карра икки-беш"

“Одамлар нима деркин”. Бу қисса Ўткир Ҳошимовнинг дастлабки ижодий намуналарига тегишли. “Чўл ҳавоси”дан кейин 1966 йилда ёзилган бу қиссани таҳлил қилишга киришмаймиз. Қисса Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган, 100 бетдан иборат. Аммо қиссани кутубхоналардан ҳам топиб бўлмади, ёзувчининг ўзида ҳам бу қисса йўқ экан. Адибнинг эътироф этишича, қисса унинг ўзига ҳам ёқмас экан. Бу ёзувчилар ижодий фаолиятида бўлиб турадиган ҳодиса. Бирон асари ўзининг кўнглига ўтирмайди, уни бўш асар деб баҳолаб, унутиб юборади. Ўткир Ҳошимов ҳам бу асарини деярли унутган эди.
 “Икки карра икки — беш”. 190 саҳифали бу ҳажвий қисса 1986 йилда ёзилиб, 1987 йилда бир қанча ҳажвий ҳикоялари ва интермедиялари билан биргаликда нашр этилган.

Қиссалардан ҳиссалар: “Қалбингга қулоқ сол”

“Қалбингга қулоқ сол”. Қизиғи шундаки, асар қаҳрамони Ёдгорни китобхон бирдан яхши кўриб қолади. Ёдгорни трамвай ичида урган икки безори йигитни саҳифалар давомида излай бошлайди. Аммо уларни излашга ҳожат йўқ; ёзувчи бир чизиқча билан ўша безориларнинг туриш-турмуши, қиёфалари ва ахлоқларини яққол кўрсатиб қўя қолган. Илгари ҳам, қисса ёзилган пайтда ҳам, ҳозирда ҳам кўча-кўйда оғзидан боди кириб, шоди чиқиб юрадиган, тегмаганга тегиб, текканга кесак отиб, кўринган чиройли қизга шилқимлик қиладиган ва буни “йигитлик” деб атайдиган кўча безорилар кўп ва ёзувчи Ёдгорни шуларга қарама-қарши қўяди. Аслида, қисса безорилар билан Ёдгор ҳақида эмас. Бу деталь ёзувчи учун Ёдгорнинг қандай одам эканлиги билан китобхонни дастлаб таништириш учун жуда зарур эди. Бинобарин,

Қиссалардан ҳиссалар: "Баҳор қайтмайди" - Сўз гавҳар, фикр олмос

Йўлдошали Солижоновнинг “Сўз — гавҳар, фикр — олмос” деб аталган суҳбатига назар ташлаймиз.
Китобхон. Мен оддий китобхонман. Ўқиганларимни адабиёт қоидалари, бадиий ижодга хос қонуниятлар асосида таҳлил қилишга қобилиятим етарли эмас. Шунинг учун асарни тушунишимда айрим етишмовчиликлар, қарама-қарши мулоҳазалар бўлиши табиий. Уларни тўлдириш, фикримни бойитиш учун адабиёт илмини яхши биладиган мутахассисларга муҳтожман. Чунки биронта асарни ўқиганимда хаёлимда кўп саволлар пайдо бўлади. Уларга жавоб топишга уринаман, топсам — хурсанд бўламан, тополмасам алламаҳалгача қийналаиб юраман. Китобдан олган таассуротларимни ким биландир ўртоқлашгим, баҳслашгим келади. Афсуски, суҳбатдошларимнинг барчасидан ҳам кўнглим тўлавермайди. Охири, ўйлаб-ўйлаб

Қиссаслардан ҳиссалар: "Баҳор қайтмайди"


Ажойиб адабий асарни баҳолаш учун кенг билим, ривожланган шуур, осойиш, бўш вақт ва маълум диққат-эътибор керак.
Оноре де Бальзак.
 
Журналистика, таъбир жоиз бўлса, ёзувчи тайёрлайдиган мактаб. Лекин бу ҳамма журналист, албатта, ёзувчи бўлади, дегани эмас. Ёзувчи бўладиган журналист сўзнинг оҳангини ҳис қилиши керак. Журналистикани ўқимасаям бўлаверади, адабиётни эса, ўқимай қўя қоладилар. Бу гап машҳур инглиз ёзувчиси ва танқидчиси Оскар Уайльд- га тааллуқли.
Бу гапни чуқурроқ ўйлаб кўрилса, шундай маъно чиқади: журналистик материаллар — очерклар, лавҳалар, репортажлар, хабарлар кимнидир қизиқтиради, кимдир уларга лоқайд қарайди, кимдир умуман ўқимайди; адабий асарларни умуман ўқимайди деган гапга келсак, шуни тушунмоқ керакки, агар бадиий асар китобхонни ўзига жалб

Эл эътибори (4)

Ёзувчи номига келган хатларга якун ясашдан олдин “Бекажон” оилавий газетасининг 53-сонида (7.07.11) берилган қизиқ воқеага эътиборингизни қаратаман. Республика Ёш томошабинлар театрининг актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шамсиқамар Мансурова “Баҳор қайт- майди” қиссаси асосида ишланган телеспектаклда кичкинагина, аммо эсда қоладиган роль ижро этган. Бу персонажнинг исми Клара. Албатта, актрисанинг телеспектаклларда ўйнаган роллари кўп, аммо қизиғи шундаки, у мана шу Клара роли билан машҳур бўлиб кетган. Кларани қиссада ҳам, телеспектаклда ҳам икки ўринда кўрамиз, холос. Театр гардеробидан атайлаб пальтосини ололмаётганда ва шу баҳонада Алимардон билан танишганда, кейин Алимардоннинг уйида. Муқаддам тўйга кетиб, кечаси билан қолиши керак эди, шундан

Эл эътибори (2)

Ўткир Ҳошимов нафақат адабиётшунослик ёки адабий жамоатчилик диққат марказида, у, аввало, минг-минглаб китобхонлар диққати марказида. Унинг ҳар бир асари китобхонлар томонидан қизғин кутиб олингани, ҳар бир асари китобхонларнинг юрагига йўл топгани қуйида келтирилган хатлардан маълум. Бу хатларни адибнинг асарларини қунт ва иштиёқ билан ўқиб, ҳайратга тушган, ўз ёзувчилари билан фахрланадиган оддий китобхонлар ёзганлар.

Эл эътибори(1)

Биравким, анга ҳиммат ўлди баланд,
Эрур одам аҳли аро аржуманд.
Алишер Навоий
 
Ҳар бир соҳанинг ўз диққат маркази бор. Мутахассислар ана шу диққат марказга эътибор қаратадилар. Адабиётшуносликнинг диққат маркази ёзувчиларнинг ижодий фаолияти ва шу ижодий фаолият орқали руҳий оламнинг талқинидир.
Адабиётшуносликнинг диққат марказига интилмаган ёзувчи ёки шоир йўқ. Қай бирининг интилиши табиий равишда, қай бириники сунъий равишда кечади. Лекин бундан адабиётшунослик диққат марказида бўлмаган ёзувчи ёки шоир эътироф этилмаган, тарихда қолмайди, деган маъно чиқмайди. Асосан, маълум ижодкорни, аввало, халқ тан олиши, унинг асарларини қониқиб ўқиши керак.
Ўткир Ҳошимов сунъий равишда адабиётшунослик диққат марказига интилгани йўқ. Ижодининг дастлабки намуналари биланоқ бу диққат

Ўзаро англашув меморандуми имзоланди

Жамият
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси (ЎИҲҲҚФ) 21-28 февраль кунлари Ҳиндистон истеъмолчилар ассоциациясининг (ҲИА) таклифига кўра ушбу мамлакат Тамил-Наду штатининг Ченнай шаҳрига сафар қилди.
Ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган сафар чоғида ЎИҲҲҚФ раиси Жаҳонгир Саримсоқов ҲИА раисаси Нирмала Десикан билан икки ташкилот ўртасидаги келгуси ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берувчи ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Состоится премьера балета У.Мусаева «Томирис»

Маданият ва маърифат

В Государственном Академическом Большом театре им. А.Навои 4, 11 марта состоится премьера балета У.Мусаева «Томирис». Либретто П.Узакова по повести Я.Ильясова «Пятнистая смерть». Хореография Нар.арт.Узб. И.Юсупова.

Камолот касби

Шеърият ва адабиёт
Камол эт касбким, олам уйидин
Санга фарз ўлмағай ғамнок чиқмак.
Алишер Навоий
 
Саид Аҳмаднинг Ўткир Ҳошимовнинг олти жилдли асарлар тўпламига ёзган “Ижод ва жасорат” деган сўзбошисида шундай дейилади:
“Тоталитар тузумнинг оқоваси бижғиб, оқиб турган бир пайтда “Ўзбек иши”, “Давлат сири”, “Дўстлик ҳурматдан бошланади” каби ўнлаб мақолаларни ёзиш учун катта жасорат керак эди. Ўткир ҳар қандай зарбадан, ҳужумлардан қўрқмай, баъзан ҳатто ҳаётини хавф остида қолдириб, халқ дилида туғён уриб турган гапларни очиқ-ошкора айта олди.

Адибнинг туғилиши

Шеърият ва адабиёт
Тушса сенга бир худоёрнинг кўзи,
Ёр бўлур сенга Худойимнинг ўзи.
Жалолиддин Румий
 Ҳар қандоқ касб-ҳунар эгаси онасининг қорнидан ўша касбини ё ҳунарини олиб тушмайди. Аммо истеъдод туғма бўлади, деган гап рост. Пушкин туғма истеъдод бир фоиз бўлади, меҳнат билан камол топиб, юз фоизга етади, деган экан. Эҳтимол. Нафсиламрини айтганда, ўша бир фоиз истеъдод модомики туғма экан, демак, у илоҳий. Бинобарин, бу илоҳий неъмат юқтирганга юқади. Аммо истеъдоднинг том бўлиши учун муҳит ва тарбия ҳам муҳим аҳамият касб этади. Гегелнинг қайд қилишича, истеъдодли одамларни муҳит яратмайди, балки унинг ҳали юзага чиқиб улгурмаган ички руҳиятининг туғёни истеъдодини вужудга келтиради.

Аждодлар абадийлиги

Шеърият ва адабиёт
Насли тортар аслига,
Асли тортар наслига.
Мақол
 1892 йилнинг баҳори Тошкент ва унинг атрофлари учун оғир келди. Баҳор қурғоқ, куз қурғоқ деб бекорга айтилмас экан. Ўша йили Тошкентдан то Самарқандгача ерлар қуруқшаб қолди. Деҳқоннинг қозони сувга ташланди...
Бунинг устига баҳорнинг ўрталарига келиб шов-шув тарқалди: Афғонистонда ўлат тарқалибди, одамлар қирилаётганмиш… Машҳадда ҳам ўлат бор экан, кўчаларда ўликлар тарашадай қотиб ётганмиш… Бу миш-миш билан бирга ёз ойи бошланишиданоқ Жиззах вилоятида тарқалган вабо Тошкентга ҳам бало-қазодек етиб келди. Вабонинг пайдо бўлиши ва тарқалишига асосий сабаблардан бири, сувнинг булғаниши эди.

Муаллиф эътирофи

Шеърият ва адабиёт
Бу китобнинг режаси 1974 йилда чизилган эди. У пайтда Ўткир Ҳошимовнинг “Чўл ҳавоси”,  “Баҳор қайтмайди”, “Одамлар нима деркин”, “Қалбингга қулоқ сол” қиссалари эл орасида машҳур бўлган, ўнлаб ҳикоялари ва мақолалари билан китобхонларнинг юрагига бирдан кириб борган ёш ёзувчи эди. Дастлабки режа бўйича китобнинг номи “Қиссачиликда янги йўналишнинг қалдирғочи” деб номланган ва унда ёзувчининг қиссаларигина қамраб олиниши керак эди. Ўша йиллари бир қанча саҳифалар қораландию кейин тўхтаб қолди. Орада менга боғлиқ бўлмаган юмушлар ва ташвишлар чиқди. Бора-бора бу ишни унутдим. Унутганимнинг сабаби иккита эди: биринчидан, ўша йиллари Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, Наипм Каримов, Абдуғафур Расулов, Иброҳим

Мутолаага таклиф

Шеърият ва адабиёт
Халқ қандай замонларда яшаётган, ўз тарихининг қандай шукуҳли ёки изтиробли кунларини кечираётган бўлмасин, бадиий адабиёт дурдоналарини мутолаа қилиб, улардан руҳий озиқ олишда давом этади. Бадиий асар яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам халққа руҳий ва маънавий ҳамроҳ бўлиб, унинг ҳаётига маъно бағишлайди. Балки унинг бир кам дунё нағмаларига дош берибгина қолмай, илмий-техник кашфиётлар қилиши, санъат ва маданият соҳасида улкан ютуқларни қўлга киритиши, бинобарин, кишилик жамиятини янги тараққиёт босқичларига эришувида ҳам унинг – бадиият жавоҳирларининг ўрни оз эмасдир.

“Назм ва наво” кечаси

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида «Истиқлол” санъат саройида „Назм ва наво” кечаси ташкил қилинди. Кечага ташриф буюрганлар миллий мумтоз санъатимизнинг жозибасидан баҳраманд бўлишди.

Выставка «Деятели Великого мышление»

Навоий ва Бобур
Шеърият ва адабиёт
С обретением Независимости нашей страны начались глубокие исследования жизнии научного наследиянаших предков. В частности изучались труды Великого поэта А. Навои и крупного энциклопедиста З. М. Бабура, которые внесли  свой уникальный вклад в развитиенауки, культуры и литературы. Великие ученые эпохи ренессанса (XV-XVI вв.) Центральной Азии А. Навои и З. М. Бабур оставили последующим поколениямнаследие своей научной мысли.

“Хамса”ни саҳнада “улусқа марғуб этиб...”

Машҳур муаррих, Алишер Навоийнинг замондоши Хондамир ўзининг “Макорим ул-ахлоқ” асарида  “… Унинг (Навоийнинг) эҳсонидан бир қатрасини ерга тўксалар, лола ўрнига ҳар зарра тупроқдан Жамшид жоми униб чиқар эди”,- деб ёзиб қолдирган. Шул жиҳатдан ёндошадиган бўлсак, Жоми Жамшид ила дунёдаги воқеа-ҳодисаларни, инсонларнинг ҳолатини, аввалдан бўлгуси воқеа-ҳодисаларни кўриш, кузатиш мумкин бўлган. Низомиддин мир Алишер Навоий “улуғ муддао” билан битган “Хамса” орадан 535 йил вақт ўтган бўлса-да, ўз аҳамиятини йўқотмаган, борган сари қадри-қиймати ортмоқда. “Буюк шер” асрлар қаъридан туриб бўлгуси воқеаларни аввалдан башорат этгандек, наъра тортиб инсонларни комилликка, огоҳликка, эзгуликка чорлаётгандек туюлаверади…