avatar
Куч
3137.97
Рейтинг
+1158.71

Умарова Нигора Ахмаджоновна

Мақолалар

Остонангни ўпиб ўт...


Ватан надир — бир бурда
Тотинган ҳалол нонинг.
Асли-азал тақдирда
Паноҳ бўлган осмонинг.
 
Ватан нима -пойингни
Ўпган майса — гиламлар.
Кунларингни, ойингни
Боғ айлаган кўкламлар.

Эй, сўзона дил...


Парвонанинг куйган қаноти билан
                                          Вайрон кунларимни айлайман обод.
                                                                         Ҳалима

Менинг ҳам битта жоним бор...


Менинг ҳам битта жоним бор,
Бир жонда — мингта туғёним.
Гоҳо ўзим ўзимга зор,
Ўз дардимга андармоним.
 
 Асли дунё ўзи кемтик,
Минг уриндим бут бўлмади.
Гоҳ қаддим тик, гоҳо эгик,
Гоҳ ризқимда қут бўлмади.
 
Меҳр кўрдим, қадр кўрдим,
Буғдой экиб, буғдой ўрдим.
Қайғуда ҳам, шодликда ҳам
Элим билан бирга турдим.
 </span

Юракда тангридан ноёб бойлигим...


Юракда тангридан ноёб бойлигим,
Тил учимда турган камёб сўзларим,
Менинг Мажнунлигим, Зуҳра, ойлигим,
Саҳроларда қолган офтоб изларим,
Сенинг қадринг билмас эшакмунчоқлар.
 
Мен сенинг куйдиргич бозилдоқ дардинг,
Тунлар бедорлигинг, беморлигингман.
Сабрим сени чўққиларга кўтарди,
Сенинг қудратингман, чинорлигингман,
Сенинг

Ижод самараси

Вақт ором нималигини билмайдиган ниҳоясиз ҳаракатдир – уни бошқача тушуниш мумкин эмас.
Лев Толстой
 
«Сендан ҳаракат, мендан баракот», деган Яратувчимиз. Бу гапнинг замирида вақт ва имконият деган тушунчалар ётади. Вақтингни ва имкониятингни беҳуда сарф қилма, демоқда Аллоҳ. Яратувчи томонидан инсон умри ўлчаб берилган.
Қадимда одамлар минг йил яшар эканлар. Эҳтимол. Масалан, афсоналарда айтилишича, Луқмони ҳаким минг йил умр кўрибди, ўлар чоғида фарзандларига «Мен дунёнинг бу эшигидан кириб, анави эшигидан чиқиб кетяпман», деган экан. Қаранг-а, минг йил яшаган одам ҳаётга тўймабди. Пайғамбаримиз «Имконият бўлса, бу дунёда яшаб юрганинг афзал», деган экан. Бу гаплар замирида ҳам ВАҚТ деган тушунча ётади. Инсон ўзига берилган вақтдан унумли фойдаланиши улкан ҳикматдир. Вақт

Германо-узбекский проект по популяризацию женского футбола в Узбекистане

Спорт
После успешного проведения 1-го турнира по женскому футболу среди студентов ташкентских ВУЗов в 2015 году посольство в сотрудничестве с Федерацией футбола Узбекистана и Ассоциацией женского футбола Узбекистана продолжает выступать в поддержку женского футбола в Узбекистане. В связи с этим в период с 05.12.2015 по 04.03.2016 года в Узбекистане был реализован германо-узбекский совместный проект по повышению квалификации узбекских тренеров по женскому футболу, организаторами которого выступили МИД Германии и Немецкий Олимпийский спортивный союз (DOSB) в сотрудничестве с Ассоциацией женского футбола Узбекистана. Для осуществления данного проекта немецкий тренер, обладательница лицензии «Pro» в области женского футбола и бывший консультант ФИФА по проектам в целях развития, г-жа

Хотима ўрнида

Ўткир Ҳошимов
Агар ўлсам, мени асло қаро туфроқдан ахтарманг,
Яшарман аҳли ориф кўнглини мангу макон айлаб.
Жалолиддин Румий
 
Ўткир Ҳошимовнинг ижодини дафъатан қамраб олиш мумкин эмас. Унинг фаолиятидаги ҳар бир соҳа бир китобга арзигуликдир. Мен бу китобда унинг ҳикоялари, драматик асарлари, саёҳатномалари ҳақида сўзлай олганим йўқ. Инчунин, китобнинг бошидан охиригача сўзлаганларимнинг ўзи ҳам мукаммалликка даъво қилолмайди. Ўткир Ҳошимов сингари мумтоз ёзувчилар ижодий фаолияти ҳақида жилдлаб китоблар керак.
Бу-ку бир эссе. Эссе, жанр эътибори билан, илмий тад- қиқотга даъво қилолмайди. Агар Ўткир Ҳошимовнинг образлар ва ғоялар олами илмий жиҳатдан тадқиқ қилинса,  адабиётшуносчлик фани яна бир мукаммал тадқиқот билан бойиган бўларди.

Ҳазил ҳангомалар

Ҳазил теран туйғулар ҳозиржавоблигидир.
Ф.М.Достоевский
 
Ўткир Ҳошимов йиллар давомида қимматини йўқотмайдиган асарлар яратган ҳақиқий халқ ёзувчисидир. У Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Шуҳрат, Асқад Мухтор, Субутой Долимов, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов сингари устозлардан таълим олди, уларга издош бўлиб ижод қилди.
Дўстни синамоқчи бўлсанг, бирга сафар қил, деган гап бежиз эмас. Ўткир Ҳошимов  юқорида номлари зикр этилган устозлар билан кўпгина жойларга бирга сафар қилди, бу сафарлар шунчаки сайру саёҳат эмас, китобхонлар билан учрашувлар, мулоқотлар, ҳамсафарлар билан фикр алмашишлар… Албатта, сафарларнинг ўз машаққатлари ҳам бор; назаримда, роҳатидан кўра машаққати кўпроқ. Бундай ҳолатларда одамнинг кимлигини билиб олиш, унинг характерини ўрганиш, кучли ва ожиз

Ўқдек сўз

Ҳақ ишида марди Ҳақ эрсанг тамом,
Ҳақ қолур, сен қолмагайсен, вассалом.
Шайх Фаридуддин Аттор
 
Ёзувчиликдан мақсад нима? У қўлига қалам олар экан, олдига қандай мақсад қўяди? Ёзувчи ҳурликни, инсон ҳаёт тарзининг зиддиятли ва мураккаблигини, инсоннинг ҳаётдаги ўрнини, инсоний жамият муаммоларини ёритади ва худди Навоий каби инсонга яшаш тарзини ҳам ўргатади. Бу йўлда уни ҳеч нарса тўхтата олмайди; на шоҳлик салтанатининг ваҳшатлари, на сиёсий чеклашлар, на тасодифий хавф-хатарлар. Абдулла Қаҳҳор айтмоқчи, ҳақиқат учун Навоий вазирлик либосини ечган, Шолохов аждаҳонинг оғзига қўл тиқиб, ем бўлиш арафасида турган зиёлиларни қутултирган.